Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикада давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали электрон шаклга ўтиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ имтиёзли акция эгаларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд малағларини тўлаб беришда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизимдаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида қатор ишлар бажарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан Туркиянинг “BARI & PARTNERS International Trading Company” компанияси билан Европа давлатларига полимер маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Бугун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан таъсис этилган стипендияга лойиқ топилган талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.
Энергиядан оқилона фойдаланиш ташкилотларга пул маблағлари ва ресурслар тежашга, атроф-муҳит ва иқлимга бўлган акс таъсирининг камайишига ёрдам беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молия-иқтисод блоки (Иқтисод ва режалаштириш департаменти, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби департаменти) ходимлари учун халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган CIMA (Chartered Institute of Management Accountants–Бошқарув бухгалтерларини сертификациялаш институти) сертификациялаш доирасида “Хўжалик операцияларини самарали бошқариш” курси бўйича дарслар бошланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4422-сонли Қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг замонавий қурилмаларини жорий этиш бўйича жадвал тасдиқланди.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ ташаббуси билан “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” курси бўйича масофавий ўқитиш (вебинар) ташкил этилди.