Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21–23 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хабарингиз бор, “Ўзгидромет” маркази томонидан жорий йилнинг 22 январь куни Республикамиз ҳудудига Ғарбий Қозоғистондан совуқ ҳаво оқими кириб келиши маълум қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш”га доир йиғилишда нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарларига ишлаб чиқариш жараёни билан танишиши лозимлиги бўйича топшириқ берилди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Помуқ” сиқув компрессор станцияси Газ ҳайдаш агрегатларининг регламент ва таъмирлаш ишлари ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ”нинг Қашқадарёга ташрифи доирасида Шўртан газ кимё мажмуасида бир қатор йўналишларда муҳокама ўтказилди.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Гиссарнефтьгаз”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” ҳамда “Epsilon DCC” қўшма корхоналари томонидан қазиб олинаётган табиий газ Шўртан Бош иншоотидаги газни қайта ишлаш қувватларида қайта ишланиб, “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига узатилади.
“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи газойлни гидротозалаш қурилмасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларининг ўз кучи билан катализатор энг замонавий турига алмаштирилди. Натижада, Ўзбекистонда илк бор Евро-4 ва Евро-5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташриф буюриб, 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геологик-техник тадбирларни амалга ошириш режалари юзасидан “Кўкдумалоқ” мажмуаси, “Зеварда” ва “Алан” конларида амалга оширилаётган манзилли дастур ва лойиҳалар, қазиб чиқариш жараёнлари ҳолатини ўрганди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев 2021 йилдаги илк расмий ташрифини Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналаридан бошлади.