“Ўзбекнефтгаз”: “Фарғона нефть базаси” МЧЖга қарашли АЁҚШда содир бўлган ёнғиннинг сабабчилари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, 2021 йил 19 май куни соат тахминан 14:40 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли “Қўқон-2” АЁҚШда давлат рақами “40 240 МАА ГАЗ-53” русумли автомобилга ёнилғикаш томонидан "Аи-80" автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлган эди.

Ушбу ёнилғикашдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қўйиб бўлинганда чақнаш рўй бергани ва бунинг натижасида “ГАЗ-53” русумли ёнилғикаш ёниб зарар кўргани аниқланган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳамкорлигида тезкорлик билан ёнғиннинг тўлиқ бартараф этилиши натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимлар ҳамда АЁҚШга зарар етмади.

Вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳи тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилди. Ишчи гуруҳи томонидан ёнғинни содир бўлишига сабаб бўлувчи бир қанча йўл қўйилган қўпол камчиликлар аниқланди.

Камчиликларга йўл қўйган 4 нафар ишчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 4 нафарига интизомий жазо (хайфсан) берилди.

Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда унинг бартараф қилиниши бўйича тегишли ижрочилар бириктирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|