January 28

“Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг сифати доимий назорат қилиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топширғига асосан истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг сифати, базалардаги сиғимларнинг талаблар асосида тозаланиши ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос ишлатилиши назоратдан ўтказиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари томонидан Наманган вилоятида жойлашган “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларида сақланаётган нефт маҳсулотлари ўрганилди.

Автобензин ва дизель ёнилғиларидан “ГОСТ 2517-2012” талаби асосида намуналар олинди. Намуналар сифат таҳлиллари базанинг марказий кимё назорат лабораториясида амалдаги “ГОСТ 511-82”, “ГОСТ 3900-85”, “ГОСТ 6370-83”, “ГОСТ 2477-2014”, “ГОСТ 2177-99”, “ГОСТ 33-2000”, “ГОСТ 6356-75”, “ГОСТ 4333-2014”, “ГОСТ 20287-91”, “ГОСТ 2517-2012”, “ГОСТ 26387, 2-84” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида сифат таҳлиллари амалга оширилади.

Хусусан, автобензиннинг “ГОСТ 511-82” меъёрий ҳужжатига асосан мотор услубида октан сони, “ГОСТ 3900-85” меъёрий ҳужжатига асосан 20 даража ҳароратдаги зичлиги, “ГОСТ 2177-99” меъёрий ҳужжатига асосан фракция таркиби, ранги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари текширилди.

Шунингдек, дизель ёнилғиларининг ҳам зичлиги, фракция таркиби, ёпиқ тигелда чақнаш ҳарорати ва кинематик қовушқоқлиги каби сифат кўрсаткичлари таҳлиллари ўтказилди.

Таҳлил натижалари “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларида сақланаётган автобензин ва дизел ёнилғилари “O`zDst 3031-2015”, “O‘zDst 989-2010” ва “O‘zDst 1134-2018” меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини тасдиқлади.

Бундан ташқари мавжуд сиғимларнинг тозалаш ишлари тасдиқланган жадвал асосида бажарилиши мониторинг қилинди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиаллари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида етказиб берилишига тизимли ёндошиб келинаётганлиги маълум бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|