February 11

“Дубай-ЭКСПО” халқаро кўргазмасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспозицияси намойиш этилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2019 йилдаги 836–ф-сон фармойиши ҳамда 2022 йил 8 январдаги 24/1-2279-сон топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 12-16 февраль кунлари “Дубай-ЭКСПО–2020” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспозицияси бўлиб ўтади.

Экспозицияда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган йирик трансформация жараёнлари, углеводород ресурсларини чуқур қайта ишлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари ҳамда истиқболдаги стратегик режалар кенг кўламда намойиш этилади.

Тадбир кун тартибидан ҳамкорлар ва молиявий тузилмалар вакиллари билан “B2B” ва “B2G” форматидаги саноат ва молиявий кооперация ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича учрашувларни ўтказиш ҳамда тегишли ҳужжутларни имзолаш ҳам ўрин олган.

Шу муносабат билан барча ҳамкорларни “Дубай-ЭКСПО” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон миллий павильонида бўлиб ўтадиган “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспозициясига таклиф этамиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|