“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги иккита қурилмада таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 18-цехда Табиий газни қуритиш қурилмасининг 3-навбати ва Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбати огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган.

Табиий газни қуритиш қурилмасининг 3-навбатига “АТ-1” иссиқлик алмаштиргич аппаратини демонтаж-монтаж ишлари ва қурилмадаги мавжуд 4 дона адсорберда “Стерлитамакский завод катализаторов” (Россия) компанияси томонидан етказиб берилган 155 тонна NаА турдаги цеолитни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Шунингдек, 18-цехдаги Табиий газни қуритиш қурилмасининг 3-навбатида ва Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбатини режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилган. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий табиий газ ҳажмининг кунлик 12,0 млн куб метрга ва 258 тонна суюлтирилган газ қисқартирилишининг олди олинмоқда.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 18-цехдаги Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбати эса 2013 йил ишга туширилган бўлиб, бир йилда 4,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 86 минг тонна суюлтирилган газ ва 15,63 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|