February 23

“Ўзбекнефтгаз”: “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асослари” бўйича ўқув курслари якунланди

Бош саҳифа Русский

Компаниянинг молиявий ҳолати ва натижаларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида шаффоф ва ишончли тақдим этилишида мутахассисларнинг билим ва малакалари муҳим рол ўйнайди. Шу сабабдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятидаги бухгалтер ва иқтисодчи мутахассисларни жамият ҳисобидан ўқитиш ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг ноябридан 2022 йилнинг февралигача Бухгалтерия ҳисоби ва корпортив ҳисобот департаменти ва Иқтисодиёт ва режалаштириш департаменти ходимлари учун ташкил этилган “МҲХС асослари” ўқув курси ҳам муваффақиятли якунланди. Дарслар “Profi Training” Бизнес мактабининг маҳоратли бизнес-тренери Юлия Пакидышева томонидан олиб борилди.

Ўқув курсида бухгалтер ва иқтисодчи мутахассисларнинг МҲХС асосида молиявий ҳисоботларнинг тақдим этилиши (IAS 1), тушум (выручка)нинг тан олиниши (IFRS 15), ҳисоб цикли ва трансформация жадвалини тузиш, пул маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ҳисобини юритиш (IAS 32)бўйича билимлари мустаҳкамланди.

Шунингдек иштирокчилар машғулотлар давомида товар-моддий заҳиралар (IAS 2), асосий воситалар (IAS 16), номоддий активларнинг (IAS 38) тан олиниши ва баҳоланиши, хусусий капитални шакллантириш, пулнинг вақт қиймати асосида ижара ва бошқа мажбуриятлар ҳисобини юритиш (IFRS 16), молиявий инструментларни тан олиш ва ёритиб бериш (IFRS 7, IFRS 9) борасида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Бундан ташқари, курс қатнашчилари фойда солиғи ҳисоби (IAS 12), пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш (IAS 7), валюта курсларининг ўзгаришини ҳисоботда акт эттириш (IAS 21), ҳисоботда баҳоланган резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларни акс эттириш (IAS 37) ҳамда молиявий ҳисоботда ҳисоб сиёсати ва ҳисобот санасидан кейинги муҳим ҳодисалар мазмунини ёритиб бериш (IAS 8, IAS 10) хусусиятларини тўлиқ ўзлаштириш имконига эга бўлишди.

Ўқув тренинг якунида мутахассислар синов имтиҳонидан ўтказилди ва ижобий кўрсаткичларга эга бўлганларига “Profi Training” Бизнес мактаби томонидан сертификатлар тақдим этилди. Сертификатни қўлга киритганларга МҲХС бўйича чуқурлашган курс, яъни “МҲХС бўйича диплом (DipIFR)” ўқув курсида қатнашиш учун тавсиянома берилди.

“– Ўқув курси давомида иқтисодий кўрсаткиларни ҳисоблашда ва режалаштаришда молиявий ҳисоботнинг жуда кўп янги қирраларини билиб олдик. Олган билим ва кўникмаларимизни албатта “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида тузиладиган режа кўрсаткичларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари билан солиштиришда, молиявий коэффициентлар асосида таҳлил ўтказишда ҳамда стратегик режаларни тузишда бевосита қўллаймиз”, – дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Иқтисодиёт ва режалаштариш департаменти бошлиғи ўринбосари Миролимжон Каримов.

Тренингда фаол қатнашиб, юқори кўрсатичларга эга бўлган мутахассисларга бизнес мактабининг совринлари топширилди.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|