“Ўзбекнефтгаз”: “Газпром” АЖ билан ҳамкорликда кадрларнинг малакаси ошириш ишлари давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига 2017 йил 4-5 апрель кунлари амалга оширган давлат ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” АЖ ўртасида “Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида” меморандум имзоланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, мазкур меморандум ижросини таъминлаш ҳамда нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малакаси ва билимларини ошириш мақсадида “Газпром корпоратив институти” томонидан ўқув курслари ташкил этилди.

Бу сафарги ўқув курслари “Углеводород хомашёларини қайта ишлашда замонавий технологиялар” ва “Қудуқ кесимларини ўрганишнинг геофизик методлари ва нефть-газ коллекторларининг параметрларини аниқлаш” дастурлари бўйича онлайн тарзда ташкил этилган бўлиб, унда соҳанинг 40 нафар ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида “Нефть-газ комплексида лойиҳаларни бошқариш” ва “KPI ва HR-менежмент бошқарув тизими” дастурлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|