January 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Автотранспортларга “GPS” мосламаси ўрнатиш масалалари муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, бошқарма ва корхоналардаги барча турдаги автотранспорт воситаларининг самарасиз ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида “GPS” трекер мосламалари ўрнатилиб, марказлашган тизимга уланмоқда.

Маълумки, “GPS” мониторинги автопарк ишини мувофиқлаштириш, хизмат кўрсатиш даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ташкилот ва корхоналардаги автотранспорт воситаларига “GPS” трекер мосламаларини ўрнатиш ишлари акциядорлик жамиятининг Транспорт ва махсус техника департаменти ҳамда “Bepro” дастурлаш маркази мутахассислари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Куни кеча департамент ва марказ мутахассислари бошқарма ва заводларда амалга тадбиқ этилаётган Марказлашган “GPS” тизими бўйича бажарилган ишларни таҳлил этишиб, келгусидаги режалар белгилаб олишди.

Айни пайтда ушбу марказ билан ҳамкорликда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Газли, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводига тегишли барча турдаги автомототранспорт воситаларига “GPS” трекер мосламалари ўрнатилиб, марказлашган тизимга улаш ишлари якунланди.

Натижада автомобиллар учун ёқилғи сарфини кузатиш ва самарасиз ҳаракатларнинг олдини олиш учун автотранспорт воситаларининг кечаю кундуз онлайн мониторингини олиб бориш имкони яратилди.

Учрашувда Муборак ва Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги мавжуд транспорт воситаларига “GPS” трекер мосламалари ўрнатиш жараёнлари муҳокама этилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан юк ташувчилар учун жадвал ва маршрутга аниқ риоя қилиш, юкнинг ҳолати ва ҳозирги жойлашувидан хабардор бўлиш бўйича талаб этиладиган тартиблар бўйича маълумотлар берилди.

Маълумот учун: “UZGPS” сунъий йўлдош мониторинги тизими 2014 йилда Миллий ахборот тизимини ривожлантириш доирасида “BePro” компаниялар гуруҳи томонидан “O‘zbektelekom” АК билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|