December 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги объектларнинг аксарияти хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига киритилган. Шу сабаб ушбу объектларда ўрнатилган тартибда қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинади.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва унга тегишли барча объектларда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган.

Ойлик доирасида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида заводнинг Биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари бошчилигида цех ва бўлим ишчи-ходимлари ўртасида тарғибот ишлари бўлиб ўтказилмоқда.

Навбатдаги профилактик тадбирга Ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехи, Таъмир-механика цехи ҳамда Электр таъминоти цехи ишчи-ходимлари жалб этилди. Уларга ёнғин ўчириш машинаси ва жиҳозларининг ишлаш принципи, хоналарда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, юзага келган ёнғин пайтида кўрилиши керак бўлган чоралар тўғрисида тушунтириш берилди.

Қиш мавсуми давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|