November 27, 2021

“Гимнастрада” спорт мусобақасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ аёллар жамоаси “Энг яхши композиция” бўйича ғолибликни қўлга киритди

Бош саҳифа Русский

25-ноябр куни Тошкент шаҳрида жойлашган Молия институти спорт залида вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида “Гимнастрада” (Гимнастика барча учун) спорт мусобақаси ўтказилади.

“Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган мусобақада 50 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида хизмат қилувчи 180 нафардан ортиқ хотин-қизлардан иборат 23 та терма жамоа иштирок этишди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ–6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги 735-сонли “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад – соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга тадбиқ этиш, хотин-қизларни жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб қилиш орқали оналар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказишга ҳисса қўшиш, аҳолига, айниқса аёлларнинг ўз соғлиғига нисбатан масъулиятини кучайтириш ҳамда оммавий спорт турларини янада ривожлантиришдан иборат.

Ушбу мусобақада “Ўзбекнефтгаз” АЖ шарафини қуйидаги хотин-қизлар ҳимоя қилди:

•Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими ташкилий ривожланиш гуруҳи бош мутахассиси Кашапова Дина Амилевна;

•Иқтисод ва режалаштириш департаменти бизнес-режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими бизнес-режалаштириш ва бюджет ижроси назорати гуруҳи етакчи мутахассиси Мирумянц Тамара Самвеловна;

•Молия ва ғазначилик операциялари департаменти юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш бўлими инвестиция дастурлари ва марказлашган харидлар бўйича шартномаларни кўриб чиқиш гуруҳи 1-тоифали мутахассиси, жамоа сардори, Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг спорт йўналиши бўйича координатори Рахматова Севара Рашидовна;

•Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти корпоратив муносабатлар бўлими бош мутахассиси Ройка Евгения Михайловна;

•Бизнес-режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими бизнес-режалаштириш ва бюджет ижроси назорати гуруҳи раҳбари Рустамова Нодира Баракаевна;

•Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти инвестиция активларини бошқариш бўлими 1-тоифали мутахассиси Уракова Малика Закировна;

•Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти корпоратив муносабатлар бўлими бош мутахассиси Абдусаматова Мария Геннадьевна;

•Молия ва ғазначилик операциялари департаменти молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўлаш бўлими Марказлашган харидлар ва инвестиция дастурлари бўйича молиявий мажбуриятларни тўлаш гуруҳи бош мутахассиси Заитова Гузал Мирзатовна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ аёлларидан ташкил топган “Қора олтин қизлари шодиёнаси” жамоаси ўзларининг чиқишларида ер қаридан қазиб олинаётган нефть ва газни ёнилғига айланаётганлигини нафосат билан турли гимнастика ва рақс уйғунлигигида мато ва шарлардан фойдаланган ҳолда мусиқа ҳамоҳанглигида акс эттиришди.

Ҳаъкамлар қарори билан жамоанинг ушбу бадиий чиқиши “Энг яхши композиция” номинациясига лойиқ топилди.

Мусобақада биринчи ўринни Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси, иккинчи ўринни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, учинчи ўринни Мирказий банк ходимларидан иборат аёллар жамаолари қўлга киритишди.

Тадбир сўнггида Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаев ғолибликни қўлга киритган жамоаларни фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|