“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар жамоаси Россияда ўтказилган халқаро интеллектуал ўйинда фаол иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

Жорий йил 26-27 октябрь кунлари Россияда нефть ва газ саноати корхоналари ҳамда таълим муассасалари ёшлари ўртасида ўтказилган “Нефть бойўғлиси” IV Халқаро интеллектуал ўйинида “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси ҳам иштирок этди.

Мазкур халқаро интеллектуал ўйин Россия Энергетика вазирлиги, “Газпром” АЖ ҳамда И.M.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети кўмаги билан Россия Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть ва газ саноати ёшлар кенгаши томонидан ташкил этилди.

Унда Россия Федерацияси ва қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа республикалар олий ўқув юртлари ва саноат корхоналарида фаолият юритувчи ёшлардан иборат 97 та жамоа иштирок этди. Ушбу жамоаларнинг таркиби 35 ёшгача бўлган ёш ўқитувчилар ва мутахассислардан таркиб топган.

Эслатиб ўтамиз, “Нефть бойўғлиси” – нефть ва газ тармоғидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари ёшлари ўртасидаги интеллектуал ўйин бўлиб, у ёшларнинг интеллектуал савиясини юксалтириш, нефть-газ саноатини оммалаштириш мақсадида ўтказилиб келинади. Ўйин ҳар йили “Нефть ва газ” халқаро ёшлар илмий конференцияси доирасида ташкил этилади.

Жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти вакиллари илк бор “Нефть бойўғлиси” интеллектуал ўйинида иштирок этиб, бошқа иштирокчилар қаторида нефть ва газ саноати тарихи бўйича билимларини намойиш этишди ва хронометраж бўйича топшириқларни бажаришди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллав томонидан акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган ёшларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожлантириш орқали малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|