“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари якуний босқичга етди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий ва суюлтирилган газни қайта ишлаш, сақлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ҳабар қилинганидек, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Шўртан газ кимё мажмуасининг технологик қурилмаларида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни дамда мазкур таъмирлаш ишлари ўзининг якуний босқичига етди.

Ишлаб чиқариш технологик қурилмаларида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари доирасида 900 га яқин қурилма ва ускуналар очилиб, техник текширувлардан ўтказилди ва таъмирлаш ишларининг якуний босқич жараёнлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, корхонадаги 118 дона иссиқлик алмашиниш қурилмалари очилиб тозаланган ҳолда сув билан синовдан ўтказилди ва қайта йиғилди. Технологик ҳудудлардаги жами 31 дона насос ҳамда 8 дона буғ турбиналар малакали мутахассислар иштирокида очилди ва техник текширувлардан ўтказилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 2 дона компрессорларда жорий ва тўлиқ таъмирлаш ишларининг якуний босқичлари амалга оширилмоқда. Шунинг билан бирга, 42 дона ҳаво билан совитиш қурилмалари ҳамда 318 дона ҳар хил ўлчам ва босимдаги клапан ва задвижкаларда жорий таъмирлаш ишлари, 233 дона босим остида ишлайдиган идишларда техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Шуниндек, мажмуада амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишларига хорижий бир қатор компаниялар, жумладан, Япониянинг “Mitsubishi” компанияси, Россия Федерациясининг “Aesseal Rus”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Morgan Ceramics Middle East FZE” ҳамда “SIEMENS” компанияларининг жами 10 нафар мутахассислари билан бир қаторда, “Махсусэнергогаз” АЖ ҳамда “Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” УК каби маҳаллий компанияларнинг 50 нафар малакали ишчи-ходимлари жалб этилган.

Шу ўринда, жорий таъмирлаш ишларига мажмуанинг масъул ходимлари томонидан пухта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Тайёргарлик давомида Этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий қурилмаларидан ҳисобланган пиролиз печини тўлиқ таъмирланди. Ушбу печнинг радиант қисмидаги шиша толали иссиқликка чидамли “ZIT” блок футеровка материаллари узоқ йиллар давомида ишлатилиб ўз хусусиятини йўқотганлиги сабабли уларни модернизация қилинган янги турдаги сифатли пироблок футеровка материалларига алмаштирилмоқда. Таъмирлаш ишлари пироблок ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири бўлган “Morgan Ceramics Middle East FZE” компанияси вакиллари иштирокида амалга оширилмоқда.

Шу қаторда, пирогаз компрессори, буғ турбинаси ва этилен хладагент компрессори буғ турбиналарини тўлиқ таъмирлаш ишларига Япониянинг “Mitsubishi” компаниясининг 2 нафар мутахассиси жалб этилган. Хорижлик мутахассислар мажмуанинг малакали мутахассислари ҳамда компрессор ва буғ турбиналарни таъмирлашга ихтисослашган “Махсусэнергогаз” АЖнинг 20 нафар ишчи-ходимлари билан ҳамкорликда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Этилен ишлаб чиқариш цехидаги “GT-1801” газ турбинасининг “PLC” компонентлари ҳамда бошқарув тизимининг модернизация қилиш ишлари “Siemens AG” компанияси вакиллари иштирокида амалга оширилди. Қарийиб 20 йилдан буён тўхтовсиз ишлатилиб келаётган “АВВ” компаниясининг бошқарув контроллерлари ўрнига янги русумдаги “Siemens” компаниясининг “CJP-10”, “CJP-20” ва “CJP-50” бошқарув шкафлари, “S7-400” бошқарув контроллерлари ва кириш-чиқиш модуллари ўрнатилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, корхонанинг масъул мутахассислари ҳозирда амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширган ҳолда қисқа муддатларда мажмуани ишга туширишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|