“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” заводидаги ёш кадрлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида малака оширишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмалар босқичма-босқич ишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан заводнинг кадрлар захираси маҳаллий олий таълим муассасалари битирувчилари билан тўлдирилиб, ёшларга ишлаб чиқариш корхоналарда малака оширишларида имкон яратилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ёш мутахассисларининг навбатдаги гуруҳи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида стажировка ўташди.

Заводнинг тажрибали муҳандис-техник ходимлари бошчилигида ўтказилган малака ошириш машғулотлари смена тартибида завод технологик майдонларида ташкил этилди.

Ёш мутахассислар машғулотлар мобайнида Асосий ишлаб чиқариш цехидаги қурилмалар ва бошқарув панельларининг ишлатиш жараёнларида иштирок этишди.

“Джет А-1” авиакеросинини тайёрлашда бевосита қатнашишди. Нефтни тайёр маҳсулотга айлатириб, истъемолчиларга жўнатишгача амалга ошириладиган иш жараёнларини ўрганишди.

“Uzbekneftegaz GTL” ёш мутахассисларининг барчаси босқичма-босқич Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш майдонларига юборилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|