January 29

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда 439,1 млн долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилиши режалаштирилган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 456,2 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, режа кўрсаткичи 107,7 фоизга бажарилди (ўсиш суръати 126,2 фоиз).

Таъкидлаш керакки, 2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 439,1 млн долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилишини ўз олдига мақсад қилган бўлиб, бунинг учун жойларда амалий ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, “Uzbekistan GTL” корхонасининг ишга туширилиши ҳисобига 2022 йилнинг 3-чорагидан бошлаб 38,3 млн долларлик авиакеросин, дизель ёнилғиси, ҳамда нафта маҳсулотини экспортга йўналтирилади.

Жорий йил 26 январь ҳолатига “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари томонидан жами 23,4 млн доллар миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилган бўлиб, январь ойи учун белгиланган режа 100 фоизга бажарилди.

Январь ойи якунига қадар 1,8 млн долларлик маҳсулотлар (полиэтилен, олтингугурт), 2,5 млн. доллар микдоридаги хизматлар экспорти, 8,9 млн доллар миқдоридаги ички экспорт (пиролиз газолини, табиий газ, авиакеросин), жами 13,2 млн долл миқдоридаги экспорт амалга оширилиши ва ой якуни бўйича прогноз кўрсаткичлари 156,3%га (36,6 млн долл) бажарилиши кутилмоқда.

Жорий йил I чораги якуни билан 83,5 млн долл маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши, режа кўрсаткичи 118,8 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|