January 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Қарши нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга жами 41 841 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Қарши нефть базаси” масъулияти чекланган жамият ва унинг филиалларида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоятидаги база томонидан жорий йилнинг ўн бир ойида истеъмолчиларга жами 41 841 тонна нефть маҳсулотлари, шу жумладан, 14 109 тонна автобензин, 27 510 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 222 тонна бошқа турдаги маҳсулотлар етказиб берилди.

Жорий йилнинг ноябрь ҳолатига нефть базанинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича 265 млн сўм соф фойда олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “E-Ijro Auksion” портали орқали онлайн савдолар орқали сотилиши режалаштирилган жами 103 та фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалардан (ФЁТШ) 26 таси сотилди. 70 таси баҳоланиб, экспертиза хулосалари олинган ва улардан 45 таси савдога қўйилган. 7 та шохобчани баҳолатиш ва экспертиза хулосаларини олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, нефть базада шаффофлиги ошиб, инсон омили билан боғлиқ факторларнинг олди олиш мақсадида мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга сатҳ ўлчагичларини ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимини (АСКУН) жорий этиш буйича олиб борилаётган лойиҳалаштириш ишларини жорий йил охирига якунлаш режалаштирилган.

Жорий йил декабрь ойи боши ҳолатига 34,1 млрд сўм дебитор қарздорлик, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги бўйича 29,5 млрд сўм, тизим корхоналари бўйича 1,7 млн сўм ва бошқа истеъмолчилар бўйича 2,9 млрд сўм мавжуд бўлиб дебитор карздорлик 1,0 млрд сўмга камайтирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|