January 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ҳожиқазғон” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиқазғон” конидаги 57-сонли қудуқда ҳам “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан қайта таъмирлаш ишлари бажарилди. Қудуқнинг қатлам суви йўли ёпилиб, қўшимча перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Ҳожиқазғон” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|