March 2

“Ўзбекнефтгаз”: Меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштиришга доир ўқув семинарлари ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан персонални бошқариш ва кадрлар хизмати фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ҳамда меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари бўйича ўқув семинарлари ташкил этилди.

Унда “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасаси раҳбари С.Мухторалиев, марказ мутахассиси Р.Исамитдинова шунингдек, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси М.Каримжоновлар томонидан кадрлар ишини юритиш ходимларига соҳа хизматини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга доир барча фойдали маълумотлар берилди.

Хусусан, меҳнат соҳасини тартибга солишда ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш, кадрлар хизмати фаолиятидаги локал ҳужжатларнинг аҳамияти, ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартларини ўзгартиришда ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва ЯММТ тизимига киритиш, шунингдек, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш каби масалалар ходимлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди.

Ўқув семинарлари якунида 15 нафар тингловчи мутахассисларга “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасаси томонидан сертификатлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти персонални бошқариш департаменти ва “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасаси билан кейинчалик ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|