“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларининг технологик қурилмалари ва муҳандислик коммуникациялари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар кузги-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар 15 та технологик қурилма мукаммал таъмирланди ва 39 таси жорий таъмирланди. 1 та қозон, 480 метр электр тармоқлари, 2 та трансформатор подстанцияси, 280 метр кабель эстакадалар таъмирланди, 120 метр иссиқлик тармоқларини изоляция қилинди ва 605 метр сув тармоқлари мукаммал таъмирланди.

Шунингдек асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 2 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмасида;

• 2 та Амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида;

• Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 3та тармоғида;

• Паст ҳароратли сепарациялаш ва конденсациялаш қурилмасининг 10та тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

• “Шўртан” 1-, 2-сонли сиқув компрессор станцияларидаги 9та;

• Шўртан бош иншоатидаги маҳсулот газини ҳайдаш сиқув компрессор станциясининг 6 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|