“Ўзбекнефтгаз”: Россиядаги стратегик шериклар билан келгусидаги ҳамкорлик алоқалари режалаштирилиб олинди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 6-апрель куни "ИННОПРОМ: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги" халқаро саноат ярмаркаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ раҳбарияти ҳамда Россиянинг йирик молия институтларидан бўлган “Газпромбанк” ва “ВЕБ. РФ” компаниялари раҳбарияти билан йиғилиш ўтказилди.

“Газпромбанк” ва “ВЕБ.РФ” компаниялари углеводород ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кўпайтиришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича стратегик шериклари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Газпромбанк” АЖ Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ саноатидаги стратегик лойиҳалар, хусусан, “Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш”, “Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш”, “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури”нинг биринчи босқичини молиялаштириш учун 1,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Шу билан биргаликда Россия банклари синдикати ва молия институтлари (“ВЕБ.РФ”, “ЭКСАР”) томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури”нинг иккинчи босқичи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун узоқ муддатли кредит масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" AЖ ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида
эришилган натижалар билан кифояланмай, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришда давом этмоқда.

Кўргазма доирасида олиб борилган музокаралар давомида томонлар ўзаро манфаатли муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилишди ва келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини режалаштириб олишди.

Маълумот учун: “Газпромбанк” ва “ВЕБ.РФ” компаниялари кенг турдаги молиявий, инвестиция маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этадиган Россияда энг йирик молия институтларидан ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|