Олий таълим муассасаларининг 26 нафар иқтидорли талабаларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан таъсис этилган стипендия тайинланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Бугун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан таъсис этилган стипендияга лойиқ топилган талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.

Маълумки, мамлакат келажаги кўп жиҳатдан иқтидорли, юксак салоҳиятли ёшларга, бўлажак малакали мутахассисларга боғлиқ.

Ана шундан келиб чиқиб, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали талабаларини рағбатлантириш ва мотивация қилиш, уларни билим олишга ва илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш ҳамда интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг стипендияси жорий этилди. Филиалнинг илмий кенгаши томонидан тавсия этилган 8 нафар талабаларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг стипендияси тайинланди.

Шунингдек, бугунги кунда, жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари кечаю кундуз самарали меҳнат қилиб келишмоқда.

Бўлажак шифокорларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, шифокорлик касбига бўлган эътиборини янада ошириш ҳамда иқтидорли ёш шифокорларни рағбатлантириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Раёсати билан тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси ҳам жорий этилди.

Бунда, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 6 та тиббиёт олийгоҳлари томонидан тавсия этилган 18 нафар иқтидорли талабаларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси тайинланди.

Бугун ушбу жами 26 нафар талабага “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус Сертификатлар топширилди.

Маълумот учун:

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалида таҳсил олаётган талабалар орасидан учинчи курсдан бошлаб, бошқа стипендияларни олишидан қатъи назар, сўнгги икки сессияни аъло баҳоларга топширган талабаларга тўланади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида эса бакалавриат бўйича ўқиётган охирги курс талабалари орасидан аъло баҳоларга ўқиётганларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси тайинланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)нинг 1 баробарида белгиланган бўлиб, ҳар ўқув йилида 1 сентябрдан бошлаб, ўқув йили якунига қадар ҳар ойда тўланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|linkedin.com|