“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналардаги 1950 тонна саноат чиқиндилари иккиламчи фойдаланиш мақсадида сотилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларининг утилизацияси муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг самарали усуллари бу – чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хомашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.

Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарга жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самарани беради.

Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, 2020 йил жорий даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан шартномалар асосида 1950 тонна саноат чиқиндиларини 111,42 миллион сўм миқдорида турли хил қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хомашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.

Иқтисодий фойдадан ташқари, чиқиндихоналарда бир неча йил давомида сақланиб турган чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишининг олди олинди. 2020 йилнинг жорий даврида ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 миллион сўмга камайтирилди.

Шунингдек, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, ҳисобот даврида 974,9 тонна ишлаб чиқариш чиқиндилари шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди. Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларининг утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас, балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хомашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. Шунингдек, бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|