March 10

“Ўзбекнефтгаз”: Кимёвий реагентларнинг хусусиятларини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда оқава, айланма, техник сувни турли хил бирикмаларидан тозалаш, жараёнида қўлланилаётган кимёвий реагентларининг хусусиятларини тиклаш, яхшилаш мақсадида қатор хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Уларда замонавий янги турдаги кимёвий реагентларни илмий-тажриба ишларини олиб бориш ва ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Куни кеча Россия Федерациясининг турли хил энергетика, нефть ва газ, кимё саноат соҳасида сувларини тозалаш бўйича 25 йиллик тажрибага эга бўлган “Экоэнерго” МЧЖ вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди. Хорижлик мутахассислар томонидан компанияда ишлаб чиқариладиган кимёвий реагентлар бўйича тайёрланган тақдимот намойиш этилди.

Мулоқотда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Uzbekistan GTL” ва Устюрт газ кимё мажмуалари мутахассислари томонидан компанияда ишлаб чиқариладиган кимёвий реагентлар хусусиятлари, синов жараёнларини олиб бориш ва эришиладиган ижобий натижалар тўғрисида қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

Маълумот учун, таъкидлаш мумкинки, “Экоэнерго” МЧЖ томонидан “ОПТИОН” ва “ЭКТОСКЕЙЛ” бренди остида йилига 70 хил турдаги умумий миқдори 5000 тонна бўлган асосида кимёвий реагентлар ишлаб чиқарилади.

Улар сув совитиш тизими, иссиқлик тизими, тескари осмос ва қозонхоналарда ишлатилади.

Бундан ташқари, компания томонидан 300 дан ортиқ турли хилдаги автоматлаштирилган дозировка тизимлари, шунингдек, лойиҳалар ишлаб чиқиш, уларни амалга тадбиқ қилиш ва техник-сервис хизматлар кўрсатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|