October 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ омборидаги автотранспорт тарозиси “1С: Бухгалтерия” тизими билан интеграция қилиниб, жараён автоматлаштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг октябрь якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли объектларга 8 дона тармоқ коммутатор қурилмаси, 8 дона “Wi-Fi” қурилмаси, 170 дона “RJ45” туридаги тармоқ розеткалари, 16 дона тармоқ панели (Patch panel), 5 дона телекоммуникацион шкаф, 64 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.

Бошқарма конларида Технологик жараёнларни бошқариш тизимини (АСУТП) жорий этиш бўйича 300 дан ортиқ назорат ўлчов қурилмалари ўрнатилган ва ишга туширилган.

Бошқармага қарашли объектларда бугунги кунгача жами 4850 метр UTP кабел ва 164 километр оптик толали кабел ётқизилган ва 16 та радиоалоқа антенналарини ўрнатиш орқали алоқа билан таъминланган. Бундан ташқари 34 дона IP-телефон алоқаси фойдаланилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларига оид маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи “SCADA” автоматлаштирилган тизими жорий этилган.

Бошқармада 140 дона замонавий компьютер, 5 дона ноутбук, 75 дона принтерлар мавжуд бўлиб, компьютер билан таъминланганлик даражаси 68%ни ташкил этади.

Бошқармага қарашли 45 та автотранспорт воситалари “GPS-мониторинг” тизимига уланди ва онлайн режимда йўналишни кузатиш имкони яратилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Сиқилган газ омборидаги автотранспорт тарозиси “1С: Бухгалтерия” тизими билан интеграция қилинди ва жараён автоматлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|