“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” ягона таълим марказида ўқув жараёни белгиланган режа асосида олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, саноатга кириб келаётган замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини тубдан такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш қувватини оширишга эришилмоқда.

Бундай инновацион технологик қурилмалар ёрдамида жараёнларни бошқариш ва назорат этиш ўз ўрнида малакали ва тажрибали мутахассисларни талаб этади.

Шу мақсадда “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази соҳага кириб келаётган замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ҳамда кундалик ҳаётимизда янгиланиб бораётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизим ходимларига ўргатиш мақсадида тинимсиз ишлар олиб бормоқда.

Марказда 2021 йилда тизимдаги корхоналар, жамиятлар ва бошқармаларнинг 4097 нафар раҳбар, мухандис-техник ва ишчи-ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режалаштирилган.

Марказда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Персонални бошқариш департаменти билан ҳамкорликда йил бошидан ҳозирги кунга қадар 3146 нафар раҳбар, муҳандис-техник ва ишчи ходимларнинг касбий малакаси оширилиши таъминланди.

Марказ томонидан тизимдаги корхоналарнинг етук ва тажрибали профессионал-мутахассисларини жалб этиш орқали таълим сифатини янада яхшилашга эришилмоқда.

Марказда асосан корхона ва ташкилотларнинг ўзида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув ишлари амалга ошириб келмоқда ва жорий йилда “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг “Бурғиловчи ёрдамчилари”, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Босим остида ишловчи идишларни хавфсиз ишлатиш”, “Хавфли юк ташувчи”, “Баландликка ишловчи” “Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси”, “Илгак илдирувчи”, “Электр-монтажчи”, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Кўнгилли газдан қутқариш дружина аьзолари”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Газ хўжалиги хавфсизлиги” йўналиши ходимлари малакаси оширилди.

Жорий йилда, Марказ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналаридан ташқари “Қултакнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонаси, “Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ, “ELEKTROIZOLIT” МЧЖ хорижий корхоналари билан шартномалар имзоланиб ходимларни ўқитиш ишлари амалга оширилди. Марказнинг Қарши бўлинмаси томонидан жорий йилда 2341 нафар муҳандис-техник ва ишчи ходимлар таҳсил олиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Персонални бошқариш департаменти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 апрель куниидан 23 апрелга қадар тизим корхоналарининг “Персонални бошқариш” (HR) бўйича мутахассис ходимларининг малакаси оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарнинг “Фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчалари катта оператор ва оператор ходимлари”, “Кимёвий тахлил лаборант ходимлари”, “Корхоналарнинг диспетчер ходимлари”, “Нефть маҳсулотларини қуйиш, сақлаш ва тўкиш бўйича бош оператор ва операторлари”, “Ёнилғи ташувчи моддий жавобгар хайдовчи ходимлари”, “Муҳандис-метролог мутахассислари”, “Бурғиловчи ёрдамчиси” мутахассисликлари бўйича малакасини ошириш ишлари 2021 йил якунига қадар режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|