“Ўзбекнефтгаз”: Пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасидаги қайта таъмирланган ускуналар синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан тизимдаги корхоналарда ишлатилаётган технологик ускуналарни куз-қиш мавсумда ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ҳамда техник диагностикадан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Пропан бутан аралашмаларини ажратиб олиш қурилмасининг 5-навбатида ўрнатилган технологик ускуна ва жиҳозларнинг техник ҳолатини аниқлаш, келажакда хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари ҳамда комплекс путур етказмасдан назорат ўтказиш усулида текширувлар амалга оширилди.

Комплекс текширувлар замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда олиб борилиб, аппаратлар металлининг ташқи ва ички кўриги, пайванд чокларининг ўлчамлари, ультратовуш ёрдамида қалинликни ўлчаш ва рангли дефектоскопия қилинди ва аппаратларда босим остида синов ишлари амалга оширилди.

Пропан-бутан аралашмаларини ажратиб олиш қурилмасида ўрнатилган ускуналар “Ўзбеккимёмаш” АЖ заводида тайёрланган бўлиб, ускуналарни ички ва ташқи назоратдан ўтказиш вақтида юзага келган камчиликлар “Ўзбеккимёмаш” АЖ заводининг малакали мутахассислари ва пайвандчи бригадаси томонидан бартараф қилиш ишлари амалга оширилди.

Пропан-бутан аралашмалариини ажратиб олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, ускуналарни синов ишлари бажарилди ва ишга қўшишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|