“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 2 млрд куб метр регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозаловчи қурилма таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолатда 17-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун муддатда тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек 17-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 17-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмаси эса 2013 йил ишга туширилган. Ушбу қурилма регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалаш учун мўлжалланган.

Унинг йиллик 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|