“Ўзбекнефтгаз”: 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарни 2021/2022 йиллар кузги-қишки мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:

Технологик қурилмаларнинг 114таси таъмирланди;

Қозонхоналарнинг 5таси таъмирланди;

Қозонларнинг 25таси таъмирланди;

Сиғимларнинг 139таси таъмирланди;

Сиғимларнинг 134таси тозаланди;

Электр тармоқларининг 73 095 метри таъмирланди.

Бундан ташқари, Трансформатор подстанцияларининг 87таси таъмирланди, Дизель электр станцияларнинг 31тасини ишчи холати текширилди, Кабель эстакадаларнинг 1 657 метри таъмирланди, Узлуксиз электр таъминоти манбаларнинг 71таси ишчи холатини текширилди.

Захирани автоматик улаш қурилмаларнинг 35таси ишчи холати текширилиб, Иссиқлик тармоқларнинг 6 496 метри таъмирланди. Иссиқлик тармоқларнинг 675 метри изоляция қилинди, Сув тармоқларнинг 3 235 метри таъмирланди, Ишлаб чиқариш биноларнинг 27таси таъмирланди, Газ тақсимлаш пунктларнинг 15таси таъмирланди.

Шу билан бирга газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидагаи асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

- “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Сомонтепа” Газни дастлабги тайёрлаш қурилмасининг 2 та тармоғида, “Алан” Газни комплекс таёрлаш қурилмасининг 1та тармоғида, “Помуқ” Газни комплекс таёрлаш қурилмасининг 1та тармоғида, “Кўкдумалоқ” Газни комплекс таёрлаш қурилмасининг 4та тармоғида, “Зеварда” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 1та тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда “Зеварда” сиқув компрессор станциясидаги 4та, “Алан” сиқув компрессор станциясидаги 2та, “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясидаги 7та агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича - 2та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалашқурилмасида, 1та Амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида, Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 3та тармоғида, Паст ҳароратли сепарациялаш ва конденсациялаш қурилмасининг 10та тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва “Шўртан” 1 ва 2 сонли сиқув компрессор станциясияларидаги 9та, Шўртан бош иншоатидаги маҳсулот газини ҳайдаш сиқув компрессор станциясининг 6та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи бўйича – 9та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларда, 6та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида таъмирлаш ишлари ва Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасидаги сиқув компрессор станциясининг 4та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди, шунингдек бугунги кунда 1та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 2та паст ҳароратли сепарациялаш тармоғида ва “Арслан” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 2та паст ҳароратли сепарациялаш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг май ойида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг барча технологик қурилмаларида тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ишгга туширилди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча бошқарма ва корхоналарда тизимли ишлар йўлга қўйилиб муддатида бажарилиши бўйича тўлиқ назорат ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|