“Ўзбекнефтгаз”: “Қарши нефть базаси”да сақланадиган маҳсулотларнинг сифати қатъий назорат остида таҳлил қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топширғига асосан нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларнинг миқдор жиҳатдан ва сифатли сақланишини таъминлаш борасида “ГОСТ”, “O‘zDst” ва техник шарт талабларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Хусусан, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари бошчилигида жорий йилнинг сентябр ойида акциядорлик жамиятга қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган “Қарши нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларда сақланаётган нефть маҳсулотларини сифати амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида “Қарши нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларидаги мавжуд “Аи-80 К2Л”, “Аи-91 К2Л”, “Аи-95 К2Л” русумли автобензинлар, “ТДЛ” ва “ЭКО-Л” русумли дизель ёнилғилари сақланаётган сиғимлардан “ГОСТ 2517-2012” талаби асосида намуналар олинди.

Сифат таҳлиллари “Қарши нефть базаси” МЧЖнинг марказий кимё назорат лабораториясининг қўйидаги “ГОСТ 3900-85”, “ГОСТ 6370-83”, “ГОСТ 2477-2014”, “ГОСТ 2177-99”, “ГОСТ 33-2000”, “ГОСТ 6356-75”, “ГОСТ 4333-2014”, “ГОСТ 20287-91”, “ГОСТ 2517-2012”, “ГОСТ 26387”, “2-84”, “ГОСТ 8226-2015”, “ГОСТ 511-2015” меъёрий ҳужжатлар асосида нефть маҳсулотлари сифат таҳлиллари амалга оширилди.

Марказий кимё назорат лабораториясида автобензинларнинг 200С даги зичлиги, фракция таркиби, ранги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари ва дизель ёнилғиларининг 200С даги зичлиги, смола миқдори, фракция таркиби, ёпиқ тигелда чақнаш ҳарорати, 200С даги қовушқоқлиги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари таҳлиллари ўтказилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида, нефть база МЧЖ ва унинг филиалларида сақланадиган нефть маҳсулотлари мавжуд “ГОСТ”, “O‘zDst”, ва техник шарт талабларига мос равишда сифатли эканлиги маълум бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|