“Ўзбекнефтгаз”: Саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизими яратилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фармонга кўра, саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизим лойиҳасини амалга ошириш муддати 2022 йил декабрда белгиланган.

Саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизим ахборот алмашиш жараёнларини автоматлаштириш, хавфли ишлаб чиқариш объектлари тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария ва нохуш ҳодисалардан ҳимоя даражасини оширади.

Тизимни жорий этишда:

•Хавфли ишлаб чиқариш объектлар бошқаруви самарадорлигининг ошиши;

•Аниқ ва тўғри маълумот олиниши таъминланиши;

•Авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг ҳисоби ҳамда сабаблари таҳлил қилиниши;

•Ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши ва амалга оширилишининг назорат қилиниши;

•Технологик ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва техник кўрикдан ўтказилиши таҳлил қилиниб, ушбу таҳлил ҳамда ускунанинг техник ҳолатининг назорат қилиниши;

•Бошқарма ва корхоналарда саноат хавфсизлиги соҳасида содир бўлаётган ўзгаришлар, саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида қоида талабларининг бажарилиши ва бузилиши юзасидан огоҳлантирилиши;

•Хавфли ишлаб чиқари объектларида содир бўлган ўзгаришлар, саноат хавфсизлиги соҳасида норматив ҳужжатлар, лицензия ва рухсатномалар амал қилиш муддатлари юзасидан ҳабар берилиши;

•Хавфли ишлаб чиқари объектларида ўтказилган ишлаб чиқариш назорати текширувлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларининг бажарилганлиги юзасидан ҳабар берилиши;

•Технологик ускуналарни техник кўрик ва техник диагностикадан ўтказилишининг таҳлилини олиб бориш ва келиб чиқиши мумкин бўлган тўхталишларнинг олдини олиниши;

•Технологик ускуналарнинг ҳимояланганлик даражасини (назорат ўлчов воситалари, ҳимоя клапанлари, блокировкалар) назорат қилиниши кабилардир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|