“Ўзбекнефтгаз”: Углеводород хомашёси қазиб олишни оширувчи саноат объектларини қуриб, фойдаланишга топшириш ишлари жадаллаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бевосита ишлаб чиқаришга таъсир этадиган, яъни углеводород хомашёси қазиб олишни оширишга хизмат қиладиган саноат объектларини қуриб, фойдаланишга топшириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти томонидан бошқарма ва заводларда барпо этилаётган инвестиция объектлари, саноат ва ижтимоий объектларнинг капитал қурилиши, модернизацияси ва реконструкцияси ҳолатининг доимий назорати йўлга қўйилган.

Завод ва бошқармаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, углеводород қазиб олишни ошириш учун амалга ошириладиган капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, ишчи хизматчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида 135 та объектда капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилди, 81 та объектларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича шартномалар имзолаш, бажарилган ишлар далолатномаларини қабул қилиш давомида 165,0 млрд сўмдан ортиқ маблағлар иқтисод қилишга эришилди.

Углеводород қазиб олишни оширишни таъминлаш мақсадида, 95,259 км газ қувури тортиш ва 91,531 км шлейф ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг сентябрига қадар углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш мақсадида қуйидаги қурилмалар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” сиқув компрессор станцияси объектида “ГПА-200” қурилмаси ҳам ишга туширилди. “Ўртақум” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси (УППГ) технологик объекти қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди;

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” ва “Зеварда” конларида қурилаётган янги сиқув компрессор станцияларининг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

• Устюрт газни қазиб олиш бошқармасининг “Дали” конидаги 4-, ва 7-сонли қудуқларни “Қуйи Шимолий Бердақ” конидаги 1-, ва 2-сонли қудуқларни жиҳозлаш ишлари якунланиб, углеводород хомашёси қазиб олишни оширишга эришилди. Шунингдек, “Қуйи Сургил” конидан “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача 8,2 км, “Шимолий Бердақ” конида узунлиги 6,0 км лик газ қувури ўрнатилди.

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Чўлқувар” газни дастлабги тайёрлаш қурилмаси қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилди. “Зеварда” конида узунлиги 5,26 км бўлган газ қувури қурилиш якунланиб фойдаланишга топширилди;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Тарнасой” конидан “Бўзахур” конигача 3.8 км узунликдаги д-168х10 коллектор қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Регенерация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасида қўшимча адсорбер ўрнатиш орқали реконструкция қилиш ишлари якунланиб, магистрал газ қувурларга узатилаётган газнинг сифати яхшиланди;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” конида газни дастлабги тайёрлаш қурилмаси қурилиши фойдаланишга топширилди. “Ёрмоқ” конида 7,6 км узунликдаги д-168 мм лик газ қувурини ишга тушилди;

• Шўртан газ-кимё мажмуаси метани негизида сентитик ёқилғи ишлаб чиқарувчи GTL заводининг ташқи инфраструктура объектларидан бир қанчаси (Ишчилар шаҳарчаси, Газ тармоғи, Ташқи электр таъминоти, Ташқи сув таъминоти тармоғи, Қўриқлаш хизмати ходимлари шаҳарчаси, Назорат ўтиш бинолари қурилиши, Темир йўл тармоғи қурилиш) ишга туширилди.

Шунингдек, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Газли ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида 3 та Пропан бутан аралашмаси олиш қурилмаларини модернизация қилиш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Учқир” мажмуасида қурилиётган пропан бутан аралашмаси олиш қурилмасининг қурилиши майдонида юзага келган муаммолар бўйича ечимлар топилиб, пудратчи ташкилот билан биргаликда бартараф этилди.

Ушбу қурилма ишга туширилгач, суюлтирилган газ олиш йўлга қўйилиб, аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи қондиришга хизмат қилади.

Жорий йилнинг сентябрь ҳолатига 2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш Дастури доирасида қуйидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда:

• Жами бўлиб 430 та қудуқ ишга туширилди;

• 331 та қудуқда ободонлаштириш ва 281 та қудуқда электрохимҳимоя ишлари амалга оширилди.

Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш бўйича 193 та қудуқлар Давлат қабул комиссиясига топширилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 88-сонли фармойиши билан тасдиқланди.

2021 йил якунига қадар қуйидаги технологик объектлар, сиқув компрессор станциялари қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қурилаётган “Денгизкўл” конида янги сиқув компрессор станцияси қурилишини ва “Жанубий кемачи” конида 12 км газ қувурини монтаж қилиш ишларини якунлаш;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Газни амин орқали тозалаш, Газни цеолит орқали тозалаш қурилмаларини модернизация қилиш объекти қурилишини якунлаб фойдаланишга топшириш;

• “Шарқий Бердақ” конида Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида ДКСга кириш қисмини кенгайтириш ишларини олиб бориш;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Номозбой” конида газни қуритиш қурилмасини қурилиш ишларини жойида назорат олиб борилмоқди, юзага келган муаммолар бўйича ечимлар топилиб, пудратчи билан биргаликда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|