“Ўзбекнефтгаз”: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 28 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалининг 2021–2022 ўқув йили учун қабул комиссияси фаолияти доирасида филиал директори – профессор А. Ф. Максименко билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлигини таъкидладилар. Қўп йиллик олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар доирасида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Республика нефть-газ тармоғи учун кучли ва малакали мутахассисларни тайёрлаб берди. Губкин филиалида таҳсил олган кўплаб ёшлар “Ўзбекнефтгаз” тизимида муваффақиятли иш олиб бормоқда, бундан ташқари улар аллақачон муҳим лавозимларни эгаллаб, компания ривожланишига фаол ҳисса қўшмоқдалар.

Учрашув вавомида Қашқадарё вилоятидаги Ҳудудий тайёргарлик бўлими фаолиятига ҳам эътибор қаратилди. Ушбу амалиёт муваффақиятли бўлгани учун, бу каби ҲТБларни Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида очиш имкониятларини кўриб чиқишга қарор қилинди.

Миллий нефть ва газ оператори раҳбарияти Филиал фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим аҳамият касб этганини яна бир бор таъкидладилар, шунингдек, ўқитишнинг янги йўналишларини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|