“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилга мўлжалланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини беталафот ва йўқотишларсиз ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилда режали огоҳлантирувчи таъмирлаш (РОТ) жадвали асосида олиб борилган таъмирлаш ишларининг бажарилиш ҳолати ҳамда келгуси йил учун белгиланган режаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Бошқарув аппарати департаментлари, хусусан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари бош муҳандислари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда бошқармалардаги қурилмаларда амалга оширилган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвали асосида олиб борилган таъмирлаш ишларини ташкил этишда эришилган ютуқлар таъкидланиб, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилди.

Мутахассислар 2021 йилда бошқармаларга қарашли конларда табиий газ қазиб чиқариш миқдорини кўпайтириш мақсадида, бажарилиши лозим бўлган таъмирлаш ишлари учун зарурий техник ресурслар билан таъминлаш ва уларни ўтказилиши бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўз навбатида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг фикр ва таклифлари тингланиб, келгуси йил учун пухта режа тузиш ва уни бажарилишини таъминлаш келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|