“Ўзбекнефтгаз”: Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари ва Бошқарув раисининг "Uzbekneftegaz GTL" заводига ишчи ташрифи бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилди.

12 ноябрь куни ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг "Uzbekneftegaz GTL" заводига ишчи ташрифи бўлиб ўтди.

Ишчи ташриф давомида делегация вакиллари заводнинг Марказий бошқарув пульти ва Марказий завод лабораториясининг фаолияти билан танишдилар.

Бундан ташқари, мутасадди раҳбарлар заводнинг технологик ҳудудларида ишга тушириш жараёнининг олиб борилиши билан танишдилар. Шунингдек, қурилиш майдончасида “GTL” лойиҳасининг якуний қурилиш босқичларида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

“GTL” заводи раҳбарияти томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган импорт қилинадиган товар-моддий ресурсларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, республиканинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан кооперация муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича компания томонидан қабул қилинган амалий чора-тадбирлар юзасидан умумий тақдимот ўтказилди.

Ташриф якунида мутасаддилар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, “GTL” заводи негизида истиқболли юқори ликвидли лойиҳаларни чуқур ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган “Uzbekneftegaz GTL” заводи ишга туширилгач, йилига 3,6 миллиард куб метр табиий газ (метан) қайта ишланадиган, 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|