“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишга туширилганига 23 йил бўлди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи — нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналаридан бири, мамлакатимиз ёқилғи-энергетика саноати ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Бугун, 22 август куни заводнинг ишга туширилганига 23 йил бўлди. Завод тўрт йил давомида (қурилиши 1993 йилда бошланиб, 1997 йилда ишга тугатилган) Франция, Япония, Туркия ва бошқа мамлакатлар компаниялари ҳамкорлигида бунёд этилиб, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Бугунги кунда заводда 3 030 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда.

Бухоро НҚИЗда нефть ва газ конденсати аралашмаси қайта ишланиб, турли русумдаги юқори октанли автомобиль бензинлари, JET A-1 русумли авиакеросини, ЕВРО-5 ва ЭКО русумли дизель ёқилғилари, C4-135 / 220 русумли углеводород эритгичи, пропанли совутиш агенти, техник олтингугурт ва мазут каби сифатли нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Завод Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги газ ва нефть конларидан қазиб олинган хомашё (асосан “Кўкдумалоқ” газ конденсати кони) асосида фаолият олиб боради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|