“Ўзбекнефтгаз”: “Ёрмоқ” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан конлардаги углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш борасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва газ конденсати ажратиб олиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, “Ёрмоқ” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш ишлари якунланди.

Қурилманинг ишга туширилиши натижасида “Ёрмоқ” конининг 2-,3-,4-,8-сонли қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, газ конденсати ва механик бирикмаларни ажратиб олинади. Қурилмада дастлабки тайёрланган табиий газ Шўртан нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига етказиб берилади. Бу ерда газ қувурида гидравлик қаршилик, сиқилиш ҳамда “Чунағар-Бузахур” газ қувурининг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга эришилади. Шу билан бирга қувурларни коррозияга учраши ҳолатларини олди олинишади.

Лойиҳани амалга оширишда сарф харажатларни қисқартириш мақсадида қурилмани қуриб ишга тушириш учун зарур бўлаган аппарат ва ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ техник ечими асосида танланди. Бунинг натижасида қурилма учун зарур бўлган аппарат ва ускуналарни харид қилишга сарфланадиган пул маблағлар тежалди.

Табиий газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари Бошқарманинг Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” кони Қашқадарё вилояти Ғузор тумани худудида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|