July 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида 4-цехнинг газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 15-сонли қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр холатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Шунингдек 4-цехнинг газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш
15-сонли қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 4,5 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари мувоффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 15-сонли қурилмаси эса 1985 йил ишга туширилган бўлиб газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 1,5 млрд. куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|