November 4, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводида 18-цех Табиий газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасининг 4-навбати огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилди. Таъмирлаш жараёнида Украинанинг “Сумское НПО” компанияси томонидан олиб келинган 1 дона қиздириш печи компания мутахассислари билан биргаликда ўрнатилиб,ишга тўширилди. Табиий газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси 4-навбатида ишлаб чиқилган “оловли ишлар” тадбирига асосан 18 дона юқори ҳароратга чидамли шарли кранларда таъмирлаш ишлари бажарилди.

Натижада қайта ишланаётган табиий газни “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларга ўзатилаётган газнинг сифати “ОʻzDSt 948:2016” стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминлаш чоралари кўрилди.

Шунингдек 18-сонли цехнинг табиий газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси 4-навбатини режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий табиий газ хажми кунлик 12,0 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 18-сонли цехнинг Табиий газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасининг 4-навбати эса 2020 йил ишга туширилган. У бир йилда 4,0 млрд куб метр табиий газни “NаА” турдаги адсорбенти ёрдамида намликдан тозалаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|