December 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газни тозалаш жараёнлари автоматлаштирилган бошқарув тизимига уланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газни олтингугурт бирикмаларидан цеолит ёрдамида тозалаш қурилмаси технологик жараёнларни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қурилмада узоқ йиллар давомида ишлатилиб келинаётган эскирган “Ремиконт Р-130, МИП Ш711” русумли бошқарув контроллерларини замонавий кўп функцияли турдагисига алмаштириш мақсадида “Allen Bradley” русумли бошқарув контроллери асосида йиғилган замонавий бошқарув шкафи ўрнатилди.

Ушбу бошқарув шкафи технологик қурилмада мавжуд назорат ўлчов асбобларидан келадиган 160 та дискретли кириш сигналларини, 120 та дискретли чиқиш сигналларини, 118 та аналог кириш сигналларини ҳамда 8 та аналог чиқиш сигналларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқарманинг марказий диспетчерлик хизматида жорий қилинган АСОДУ тизимига узатиш имконияти мавжуд.

Шу билан бир қаторда қурилманинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кўп йиллар давомида ишлатилиб келинаётган, техник жиҳатдан эскирган назорат ўлчов асбоблари ўрнига замонавий турдаги электрон ўлчов асбоблари монтаж қилиниб, созлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан 25 дона ҳарорат ўлчаш, 6 дона сатҳ ўлчаш, 22 дона босим ўлчаш, 5 дона босимлар фарқини ўлчаш асбоблари ва 19 дона ростловчи клапанлар созлаш ва калибровка ишлари амалга оширилмоқда.

Кабел эстакадаларини ўрнатиш ва назорат кабелларини ётқизиш ишлари “КИП монтаж-сервис” УК мутахассислари томонидан, технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими учун дастурий таьминотни ишлаб чиқиш, бошқарув контроллерига юклаш ва АРМ га махсус “SCADA” дастурларий ишланмалари ўрнатиш ишлари “BARS-CCC” МЧЖ мутахассислари томонидан бажарилди. Ҳозирда ишга тушириш ишларининг якуний босқичи устида ишлар олиб борилмоқда.

Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизимини тадбиқ қилиш натижасида инсон омилини камайтириш, қурилмаларни хавфсиз ишлатиш, авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда техналогик параметрларни аниқ ва ишончли ҳолда назорат қилиш ва бошқариш, олинган маълумотларни таҳлил қилиш имконияти яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|