“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилган фаоллаштирилган кўмир нефть ва газ саноатида қўлланила бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда импорт ҳажмини қисқартириш мақсадида ҳудудий корхонлар билан кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш борасида салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

Жорий йилнинг май ойида Бухоро шаҳрида Кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича минтақавий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилган эди. Кўргазма доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Маҳаллийлаштириш ва кооператив алоқаларни кенгайтириш департаменти кўмаги билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида меморандум имзоланиб, “Йўл харитаси” тузилди.

Ушбу меморандум доирасида Фарғонадаги “SHTURVAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагентидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг технологик қурилмаларида фойдаланалиш ишлари амалга оширилди.

Фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагенти заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган сирт фаол моддалар(СФМ) ва углеводородлардан газларни аминли тозалаш жараёнида фойдаланиладиган диэтаноламинни фильтрлаш жараёнида қўлланилади.

Эслатиб ўтиш жозки, заводнинг ушбу реагентга бўлган умумий эҳтиёжи 700 килограмни ташкил этади, алмаштириш муддати эса йилига бир марта. Шу пайтга қадар ушбу маҳсулот заводга импорт орқали келтирилган.

Маҳаллий корхонанинг маҳсулотлари завод қурилмаларида муваффақиятли синовдан ўтказилгач, сooperation.uz платформасидаги электрон савдо орқали “Бухоро НҚИЗ“ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида шартнома тузилди. Шартномага кўра, 2021 йил 27 августда маҳаллий корхона томонидан фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагентининг заводга етказиб берилиши таъминланди.

2021 йил 13 октябрда “32S02” газни аминли тозалаш технологик қурилмасининг саноат фильтрига 700 кг фаоллаштирилган кўмир юкланди ва заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган диэтаноламинни фильтрлаш жараёнида қўлланила бошланди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|