“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан ўтган 6 ой мобайнида 26 та янги қудуқни бурғилаб ишга туширди

Бош саҳифа Русский

2021 йилда жамият олдига белгиланган углеводород хомашёси қазиб чиқариш режасини бажариш, қолаверса Республикамиз бўйича табиий газ қазиб олиш хажмини кўпайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан жорий йилда жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан газга истиқболли конлардан 56 та эксплуатация қудуқлар қурилиш Дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастур доирасида қудуқларни бурғилаш ва қуриш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Ўтган 6 ой мобайнида 81 000 пог.метр ҳажмдаги бурғилаш ишлари олиб борилди, 26 та қудуқ қурилиш билан тугатилиб, улардан саноат миқёсидаги газ оқими олинди ва ишлаб чиқаришга топширилди. Бугунги кунда 20 та қудуқда бурғилаш ишлари ва 4 та қудуқ ўрнида бурғилаш дастгоҳларининг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Қудуқларни бурғилаш Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ZJ-50DB” ва “ZJ-30DB” бурғилаш дастгоҳлари ёрдамида олиб борилмоқда. Ҳар бир қудуқ қурилишини сифатли тугатиш учун замонавий технологиялар қўлланилмоқда. Дастур давомида II ярим йилликда яна 30 та эксплуатация эксплуатация қудуқлари қурилиш билан тугатилиши ва ишга туширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан углеводород заҳираларини ўстириш мақсадида излов-қидирув қудуқларини бурғилаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 12 та излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилиб, уларнинг 7 тасидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Бугунги кунда Республикамизнинг турли ҳудуларида 28 та излов-қидирув қудуқларини бурғилаш ишлари давом этмоқда, 8 та бурғилаш билан тугатилган қудуқларда геологик тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, жорий йилда қудуқлар қурилиши учун зарур бўлган ва импорт ҳисобига олиб келинадиган моддий-техник ресурслар ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 68 млн АҚШ долларига тенг 19 та шартнома тузилди. Бугунги кунда ушбу импорт шартномалар орқали таъминот омборларига мустаҳкамлаш қувурлари, бурғилаш долоталари, насос-компрессор қувурлари, винтли қудуқ туби двигателлари, бурғилаш қувурлари, калибратор ва қудуқ усти жиҳозлари етказиб берилди. Қудуқларни бурғилаш учун барча моддий-техник ресурслар ва керакли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Дастур давомида II ярим йилликда яна 30 та эксплуатация эксплуатация қудуқлари қурилиш билан тугатилиши ва ишга туширилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|