“Ўзбекнефтгаз”: Биополимерларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятлари хорижий ҳамкорлар билан ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импортдан олиб кирилаётган юқори қўшилган қийматга эга бўлган газ-кимё маҳсулотлари ҳажмини камайтириш ва янги турдаги полимер маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан мутахассислар томонидан янги юқори самарали технологияларни жорий этиш бўйича лицензиар компаниялар билан изланишлар олиб борилмоқда.

Компаниянинг бугунги кундаги стратегиясига мувофиқ, кичик тоннажли лойиҳаларни амалга оширилиш белгилаб олинган. Газни қайта ишлаш ва газ-кимё департаменти томонидан мақсадга эришиш учун бир қатор компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, сентябрь ойининг бошида Германиянинг “ThyssenKrupp AG” компанияcи билан ҳамкорликда музокаралари ўтказилган эди.

Сентябрнинг ўрталарида Швейцариянинг “Sulzer” компанияcи билан ҳамкорликда бўлиб ўтган музокарада эътибор полистирол ва биологик парчаланадиган полимерлар ишлаб чиқаришга қаратилган кам тоннажли истиқболли лойиҳалар йўналишлари ва уларни амалга ошириш масалаларига қаратилди.

“Sulzer” компанияcи 1834 йилда Швейцарияда асос солинган бўлиб, топ саноат коцернларидин бири ҳисобланади. “Sulzer” дунё бўйлаб 180 та ишлаб чиқариш объектлари учун хизмат кўрсатиш марказлари мавжуд. Саноат ишлаб чиқариш корхоналари технологияси хусусан газ-кимё саноати учун 100дан ортиқ лицензион технологияларга эга.

Таъкидлаш жоизки, биологик парчаланадиган полимер ишлаб чиқаришда хомашё сифатида қайта тикланадиган маҳсулотлар, яъни маккажўхори ва шакар қамиш каби ресурслардан фойдаланилади. Бу полимер тиббиётда жарроҳлик иплари, озиқ-овқат идишлари, қадоқлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Инновацион табиий шароитларда биологик парчаланадиган полимер- полилактид, озиқ-овқат, тиббиёт саноатларида кенг қўлланилиши мумкин бўлиб, у иқтисодий ислоҳотларни самарадорлигини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқаришни юқори технологик даражага чиқишига ва энг муҳими экологияга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилади.

Музокара давомида томонлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича маълумотларга эга бўлишди. Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун томонлар тегишли маълумотларни таҳлил қилиб, келгусида кам тоннажли лойиҳаларни амалга ошириш ишларини ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олишди.

Шуни такидлаш жоизки, кам тоннажли лойиҳалар республикамизнинг иқтисодий кўрсаткичларини юксалтирадиган асосий драйверларидан бири бўлиб ҳисобланади. Олиб борилаётган музокаралар, келажакда юқори талабга эга бўлган янги турдаги нефть ва газ кимёси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали республикамизнинг экспорт потенциалини ўсишига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|