December 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда тугатилган қудуқнинг қайта таъмирланиши натижасида кунига 600 минг куб метр табиий газ ва 6,9 тонна конденсат қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Тегирмон” конидаги 1-сонли қудуқда олиб боирлган капитал таъмирлаш муваффақиятли бўлди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда тугатилган қудуқлар фондидан қайтариш ишлари олиб борилди. Қудуқда цемент кўприги бургиланиб, 2386 метргача ишлов берилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқнинг 2374-2382 метр, 2356-2366 метр оралиғлардан кунига 600 минг куб метр табиий газ ва 6,9 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|