“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш учун сарфланган харажатлар миқдори

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш учун чора-тадбирларни амалга оширилиши бўйича қилинган харажатлар белгиланган режадагидек сарфланмоқда.

2017 йилда атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш учун тузилган чора-тадбирларнинг жами харажатларига режага нисбатан 3,4 млрд сўм (34,6%), 2018 йилда 4,0 млрд сўм (32,7%) кам сарфланган. 2019 йилда эса 0,7 млрд сўм (104,5%) кўп сарфланган. 2020 йилда 2,3 млрд сўм (26,8%) кам сарфланган. 2021 йил 6 ойда режага нисбатан 3,1 млрд сўм (73,8%) кам сарфланган бўлса ҳам барча йўналишдаги тадбирларни бажарилиши бўйича иш олиб борилмоқда, йил охирига бориб режа бўйича ишлар тулиқ бажарилиши назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобланган компенсация тўловлари бўйича:

• 2017 йилда атмосфера ҳавоси учун ҳисобланган компенсация тўлови 376,8 млн сўм, 2018 йилда 319,8 млн сўм, 2019 йилда 350,6 млн сўм, 2020 йилда 238,9 млн сўм ҳамда жорий йилнинг 6 ойида 250,1 млн сўмни ташкил этди.

• 2017 йилда оқова сувлар учун ҳсобланган компенсация тўлови 158,4 млн сўм, 2018 йилда 146,5 млн сўм, 2019 йилда 139,4 млн сўм, 2020 йилда 397,5 млн сўм ҳамда жорий йилнинг 6 ойида 281,0 млн сўмни ташкил этди.

• 2017 йилда чиқиндилар учун ҳисобланган компенсация тўлови 963,2 млн сўм, 2018 йилда 855,7 млн сўм, 2019 йилда 857,2 млн сўм, 2020 йилда 514,7 млн сўм ҳамда жорий йилнинг 6 ойида 289,8 млн сўмни ташкил этди.

• 2017 йилда жами ҳисобланган компенсация тўлови 1498,0 млрд сўм, 2018 йилда 1353,0 млрд сўм, 2019 йилда 1347,0 млрд сўм, 2020 йилда 1403,3 млрд сўм ҳамда жорий йилнинг 6 ойида 820,9 млрд сўмни ташкил этди.

Тадбир бўйича чиқиндиларни утилизиция қилиш, уларни иккиламчи қайта ишлаш, экологик меъёрларни ишлаб чиқиш, ерга ишлов бериш ишлари амалга оширилди.

Шу билан биргаликда компенсация тўлов кўрсаткичларнинг йилдан йилга камайиши корхоналарда атроф-муҳит мухофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларни амалга ошириш эвазига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|