“Ўзбекнефтгаз”: “UNG Petro” корхонасида ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, соҳада коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тизимли равишда амалга ошириш, ходимлар, фуқаролар ва кенг жамоатчилик ўртасида унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Афсуски, коррупцияга қарши жиддий кураш кетаётган бир даврда, ўрганишлар жараёнида тизим корхоналарида шахсий манфаатларини кўзлаб хизмат вазифаларини суъистемол қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

“UNG Petro” МЧЖда келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш учун ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда, Меҳриддин Абдуллаев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси бўлиб иш бошлаган илк кундан бошлаб соҳадаги коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш эълон қилингани, аниқланган камчиликлар ва талон-тарожликлар “Ўзбекнефтгаз” Ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтлари орқали расман нашр қилиниши алоҳида қайд этилди.

“UNG Petro” корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев сўз олиб, коррупцияга қарши кескин кураш йўлидан бориб, ҳар қандай коррупция ҳолатига барҳам бериш бўйича барча чоралар кўрилаётганини қайд этди.

Бугундан бошлаб аниқланган ҳар бир ҳолатни интернет сайтлари орқали эълон қиламиз ва тўпланган ҳужжатларни эса чора кўриш учун прокуратура органларига юбораман. Шахсан ўзим прокуратурага ҳужжатларни обориб топшираман, – деди Мирзоҳид Мусаев.

Тадбир давомида сўз олган, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти масъуллари нопок ходимларга бизнинг орамизда жой йўқ. Коррупциядан қутула олмайдиган ходимлар ўз хоҳишлари билан сафимизни тарк этишлари мумкин, деб таъкидлади.

Бош прокуратуранинг иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори А. Сатторов, Тошкент шаҳар ИИББ иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга карши курашиш бўлими подполковники А. Ҳасанов, Ўзнефтгазинспекция Тошкент шаҳар Марказий кимё лабораторияси бошлиғи К. Каримов, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг АЁҚШ ва ФЁТШлардан техник фойдаланиш гуруҳи раҳбари М. Раҳимов ва бир қатор масъуллар иштирок этган йиғилишда кўплаб масалалар муҳокамаси ўтказилди.

Ушбу тадбир якуни билан бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш ҳамда ҳамкорликда амалий чоралар кўришга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар, тизим корхоналари ишчи-ходимлари ва истеъмолчилар контрагентлар хамкорлик доирасида юзага келадиган коррупцион ҳолатлар ёки Жамият масъуллари томонидан қонунбузулиш ва корропцион ҳолатлар содир этилганда Жамият расмий сайти, Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг compliance@ung.uz электрон манзили ҳамда @ung_anticorBot телеграм ботлари маълум қилишингиз мумкин. Мурожаат, йўллаганлар шахси мутлоқо сир сақланиши кафолатланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|