“Ўзбекнефтгаз”: 3 та газ генераторли двигатель Россия ва Украинада қисқа муддатда капитал таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Республикамиз истеъмолчиларига табиий газни барқарор ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларни ишлаб чиқариш қувватини кўпайтириш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг маълумотига кўра, жамиятга тегишли бўлган 2 та “НК-16-18СТ” русумли газ генераторли двигатель Россиянинг “КМПО” АЖ ҳамда 1 дона “АИ–336-2-8” русумли газ генераторли двигатель Украинанинг “МоторСич” АЖ компанияси билан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан қисқа вақт ичида капитал таъмирланиб, олиб келинди.

Ушбу 3 дона газ турбинали двигателлар капитал таъмирлаш ва синов ишларидан сўнг, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан қабул қилиб олинди.

Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда, хориждан мутахассис жалб қилмаган ҳолда ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан белгиланган вақтдан олдин “СКС-2” навбати “КМПО” сиқув компрессор станциясининг 500-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилиб, ишга қўшилди.

Шу билан бирга агрегатнинг кириш ва оралиқ сепараторлари ва ҳаво ёрдамида совитиш қурилмаларида (АВО) навбатдаги таъмирлаш ишлари ўтказилди. Натижада бошқарманинг газ қазиб чиқариш миқдорини кўпайишига эришилди ва монтаж ва центировка ишларига чет давлатлардан мутахассисларнинг жалб қилмаганлиги эвазига ортиқча харажатлар иқтисод қилинди.

“СКС-2” навбати “КМПО” сиқув компрессор станциясини асосий вазифаси “Шўртан” ва “Жанубий Тандирча” конларидан табиий газнинг самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек, паст босимли қудуқлардан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, Шўртан бош иншоатига юборишдан иборатдир.

Бу сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатлари табиий газнинг босимини кўтариб, “Bateman” сиқув компрессор станциясига газ босимини 18 кгс/см2 дан тушириб юбормасдан етказиб бериш ишларини бажаради. Ушбу агрегатларнинг биттасини тўхтаб қолиши кунлик 6.450 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шунингдек, газ ҳайдаш агрегатининг фавқулотда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.

Маълумот учун: СКС-2 навбати “КМПО” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унда 5 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. У йилига 9 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2015 йилда Россия давлатининг “КМПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|