December 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Кон бошлиғи лавозимларига муносиб номзодлар билан суҳбат ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан кон бошлиқлари лавозимига муносиб номзодлар билан суҳбат ўтказилди.

Унда бошқарма тасарруфидаги нефть ва газ конларида фаол меҳнат қилаётган ташаббускор ходимлар иштирок этишди.

Суҳбат давомида номзодларнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги билимлари, ташаббускорлик ва етакчилик хислатлари, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш каби масалалар ўрганилди ва муносиб номзодлар кон бошлиқлари лавозимига захирага киритилди.

Ушбу номзодларни эгаллаган мутахассисликлари ва раҳбарлик қобилиятларини янада ошириш бўйича малакасини ошириш режалаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|