December 10, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси орқали 2500 хонадонга газ етказиб бериш имконияти яратилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822 сонли “2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори асосида ишлаб чиқилган дастурнинг 2-босқичи доирасидаги топшириқлар ижроси бажариб келинмоқда.

Шу мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти олдига “Жанубий Тандирча” цехига қарашли “Номозбой” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қисқа муддатларда қуриб битказиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Ўтган давр мобайнида Бошқарма жамоаси саъйи ҳаракатлари билан қурилма қуриб битказилиб, Қашқадарё вилояти Ғузор туман аҳолисига табиий газ етказиб бериш имконияти яратилди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, газ қазиб чиқаришни кўпайтиришда паст босимли газ қудуқларидан самарали фойдаланиш ва Ғузор туман аҳолисининг маълум бир қатламини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Жанубий Тандирча” цехига қарашли “Номозбой” кони газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси бошқарма мутахассислари иштирокида ишга қўшилди.

Айни дамда 40 минг куб метрдан 80 минг куб метргача бўлган ҳажмда истеъмолга қўйилган техник талабларга мос табиий газ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали Ғузор тумани аҳолисига етказиб берила бошланди. Бу орқали тумандаги 2500 хонадонга газ етказиб бериш имконяти яратиди.

Таъкидлаш керакки, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан “Номозбой” конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга туширилиши Ғузор туман аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрамига ўзига хос совға бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|