“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”га қарашли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари яна 37 тага қисқартирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият таркибидаги нефть маҳсулотларини сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва уларнинг тасарруфидаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларидан (ФЁТШ) келгусида самарали фойдаланиш мақсадида сотиладиган ФЁТШ лар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Бошқарув раисининг топшириғи билан ФЁТШлар хизмат кўрсатаётган ҳудудларнинг аксарият қисмида Кластерлар ташкил этилганлиги ва ёқилғи маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш тизимига ўтказилганлиги натижасида ушбу ҳудудларга хизмат кўрсатувчи ФЁТШлар сони кескин камайтирилди.

Айни пайтда “Андижон нефть базаси” МЧЖ тасарруфида умумий 98 та фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ) мавжуд бўлиб, 2019–2020 йиллар давомида 2 та ФЁТШ демонтаж қилиниб, ери маҳаллий ҳокимлик балансига қайтарилган. 19 та ФЁТШ белгиланган тартибда баҳоланиб, аукцион савдоларига қўйилган.

Шу кунгача бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, 3 та ФЁТШ аукционда сотилиб, 16 та ФЁТШнинг нархи қадамба-қадам пасайтирилган ҳолда аукцион савдоларида қўйиб борилмоқда.

Шунга кўра, фермер хўжаликлари ва кластерларнинг жойлашган манзили ва туманларнинг экин майдонларини ҳисобга олган ҳолда, “Андижон нефть базаси” МЧЖ ФЁТШ ларини яна 37 тага қисқартириб, туманларда 40 та фаолиятдаги шахобчаларни қолдириш белгиланди.

Ҳозирда қўшимча сотилиши белгиланган шахобчаларни баҳолатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мавжуд ФЁТШларнинг техник, эстетик ҳолатларини ўрганиш, объектдаги мавжуд асосий воситалар, сиғим ва жиҳозлар бутлигини яна бир бор кўздан кечириш мақсадида корхона раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

“Андижон нефть базаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|