“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасидаги қурилмалар хорижий мутахассилар ҳамкорлигида жорий таъмирланмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ва корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий ва суюлтирилган газни қайта ишлаш, сақлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш жараёнларини барқарорлигини таъминлаш, технологик қурилмаларнинг эксплуатация жараёнларидаги шайлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг май ойидан бошлаб табиий газ қабул қилиш жараёни тўхтатилиб режа асосида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Жорий таъмирлаш жараёнида корхонанинг ишлаб чиқариш технологик жараёнларидаги қурилмаларда буғлатиш ва қуритиш, тозалаш ва текшириш каби ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳар бир асосий қурилмаларнинг ўзида корхонанинг малакали мутахассислари ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида индивидуал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Мажмуанинг этилен ишлаб чиқариш цехида жойлашган пирогаз босимини ошириш ҳамда этилен хладагентини совитиш учун мўлжалланган компрессор ва турбиналарнинг таъмирлаш ишлари Япония давлатининг "Mitsubishi" компанияси мутахассислари иштирокида амалга оширилмоқда.

Газ-турбинали компрессорининг назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш қисмида олиб борилаётган таъмирлаш ишларига "“Siemens” компаниясининг малакали мутахассислари, шунингдек, пиролиз печининг таъмирлаш ишларига Бирлашган Араб Амирлигининг “Morgan Advanced Materials” компанияси мутахассислари жалб этилган.

Шу қаторда, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида жойлашган иссиқлик алмашиниш қурилмалари очилиб техник ҳаво ёрдамида тозалаш ишлари, цех ҳудудидаги мавжуд калонналар, ҳаво билан совитиш ва шу каби бир қатор қурилмаларда ювиш тозалаш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|